Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, вилоят олий таълим муассасалари, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, Шаҳрисабз шаҳар ва туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар масъул раҳбарлари, фахрий меҳмонлар ва фаол, иқтидорли талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни ўтказиш мобайнида филиал профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари лойиҳалари ва дастурий ишланмалар ҳамда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, ташкил этилган «Инкубация ва акцелерация» марказида талаба ёшлар томонидан яратилган дастурий таъминотлар, ахборот тизимлари ва АКТ соҳасидаги ишланмалар лойиҳалари тақдимоти ўтказилди ҳамда марказда экскурция ташкил қилинди.

Ушбу ташкил этилган «Инкубация ва акцелерация» маркази олий таълим муассасасида дастурлаштириш кўникмаларини ўрганиш, стартап лойиҳалар устида жамоавий ишлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ҳамда ИТ Парк резидентлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва маҳаллий шарт-шароитларга мос дастурий таъминотларни ишлаб чиқишга қаратилган муҳим йўналишларни ўз ичига қамраб олади.