Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов бошчилигида тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 70 нафар олий ўқув юрти талабаларига ўқув шартнома пули тўлангани тўғрисидаги сертификатларҳамда 36 нафар уюшмаган ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 2022 йилнинг шу даврига қадар тумандаги 372 нафар ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож йигит-қиз “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, ҳозирга қадар 141 нафарининг муаммолари ҳал этилди. Жумладан, 131 нафар ёшга 359 миллион сўмлик тўлов контрактлари, 3 нафар ёшга 15,75 миллион сўмлик сафарбарлик чақируви резерви маблағлари, 3 нафар ёшга эса 22 миллион сўмлик даволаниш маблағлари тўлаб берилган.