— Эрта тонгдан оилавий дала томон йўл оламиз, — дейди момо. — Тоза ҳавода меҳнат қилишнинг саломатликка ҳам фойдаси катта. Бир ўзим 100 кг пахта тераман. Ҳоким бувани бугунги эътиборидан сўнг ғайратимга яна ғайрат қўшилди. Мавсум охиригача оилавий бюджетимизни мустаҳкам қилиб, янада файз-баракали яшашни ният қилганман.
Вилоят раҳбари шунингдек, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари пахта далаларида бўлиб, мавсумда меҳнат қилаётган теримчилар, фермер ва отряд раҳбарлари билан учрашди ҳамда уларга хирмонга қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик сифатида совға-саломлар улашди.