Маълум қилинишича, Spark ва Cobalt русумли автомобиллар бир-бири билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.
Оқибатда Соbalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ҳамда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Cobalt русумли автомобилига бориб урилган.
Натижада келиб урилган Cobalt русумли автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан.
ЙТҲ натижасида келиб урилган Cobalt русумли автомобиль йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб, туман ШТТЁБга юборилган.
Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади ФВВ маълумотида.