Биринчиси, томоқ спрейи. Мутахассис тушунтирганидек, у микробларга қарши ҳимоя тўсиғига айланиши мумкин. “Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у шамоллаш аломатлари давомийлигини икки баравар ва касаллик ривожланишини учдан бир қисмга қисқартиради”, — дейди мутахассис.
Жарвиснинг иккинчи маслаҳати — эхинацеядан фойдаланиш. Бироқ, у ушбу препаратнинг самарадорлиги бўйича тадқиқотларнинг қарама-қарши натижаларига ишора қилди.
Мутахассис С витамини ичиш ёки таркибида шу витамин бўлган озиқ-овқат истеъмол қилиш — шамоллаш аломатларидан халос бўлишнинг учинчи самарали усули эканлигини қайд этди. Цитрус мевалар, қалампир, брокколи, брюссель карами ва картошка шамоллашда фойдали бўлишини айтди. Аввалроқ соғлом овқатланиш бўйича мутахассиси Ирина Лизун совуқ ва ёмғирли ҳавода зираворлар шамоллашнинг олдини олиши ва даволашда ёрдам бериши мумкинлигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, сиз иммунитетни кучайтирадиган зираворлар билан илиқ ичимликлар тайёрлашингиз мумкин. Улар, шунингдек, аллақачон бошланган касаллик аломатларини йўқотишга ёрдам беради.