Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков кутиб олди.

Чжан Миннинг мамлакатимизга ташрифи мобайнида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.