Бугун, 17 январь куни ўтказиладиган 4-тур учрашувлари "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Магсудлуга қарши баҳс юритади. "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров эса ҳиндистонлик Адҳибан билан куч синашади.
Кеча ўтган 3-тур учрашувида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Гукеш билан муроса йўлини танлаган бўлса, Жавоҳир Синдоров оқ доналарда бошқа бир ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Вайшалини мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча мусобақада 3 та тур ўйинлари ортда қолди ва эътиборли жиҳати, шахматчиларимиз баҳсларда мағлубиятсиз одимлаяпти. Шу тариқа "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. "Челленжер" гуруҳидаги Жавоҳир Синдаров ҳам 2 очко тўплаган ва ўз гуруҳида 2-поғонага жойлашган.