Лавҳада келтирилган машина рақамларига асосан мазкур ҳолат Қўқон шаҳридаги «Аччиқкўл» МФЙнинг Гулшан кўчасида тасвирга олингани аниқланди. Қўқон шаҳар экология инспекцияси давлат инспекторлари Қўқон шаҳар ИИБ ходими ва «Аччиқкўл» маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Назаровлар билан маҳалланинг Гулшан кўчаси, 16-уйга боришиб, хонадон эгаси А.Ибрагимова иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида фуқаро А.Ибрагимовнинг яшаш хонадонида 10 метр квадрат майдонда шер ҳайвонини боқиш учун белгиланган тартибда яшаш қафаслари мавжудлиги, қафаснинг баландлиги 2.5-3.5 метр бўлиб, ичлари талаб даражасида жиҳозлангани, шернинг яшаш жойи канализация тармоғига уланганлиги, шунингдек атроф-муҳитга таъсири йўқлиги, инсонлар ҳаётига хавф солиш ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланди.

Хонадонга келиб ҳайвонларни сақлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим этиши сўралганда, уй эгаси А.Ибрагимов видеолавҳада шерни ушлаб турган фарзанди эканлигини ва ҳозирда Тошкент шаҳридалигини, 3 кун муддат ичида сўралган ҳужжатларни тегишли ташкилотларга тақдим этишини билдирди, дейилади хабарда.