Йиғилишда мактабдаги ўқувчилар давомати ҳамда таълим сифати муҳокама қилинди.
Ушбу мактабда 487 нафар ўқувчи таълим олади. 2020 йилда 30 нафар ўқувчи мактабни тамомлаган. Улардан ҳеч бири олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган. Бунда мактаб ўқитувчилари ўз вазифасига мусъулиятсизлик билан ёндашган.
"Педагог ва мураббийлар обрўсини оширишга харакат қилябмиз лекин бунга муносиб жавоб бўлиши керак" — дейди вазир.
Шунингдек, йиғилишда мактаб ўқитувчиларининг кунлик фаолияти таҳлил қилинди.