Ушбу топшириқларга асосан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ана шундай мактаблар ҳолатини ўрганиш, уларни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш ҳамда фаолиятига жиддий эътибор бериш мақсадида вилоятнинг Миришкор туманидаги бир қатор мактабларда бўлди.

Ўрганиш жараёнида мактабларда ўқувчиларга яратилган шароитларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш йўллари хусусида соҳа вакиллари билан фикр алмашилди.

Шунингдек мактабларнинг нафақат моддий-техник базасига, балки таълим сифатига, ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозимлиги бўйича масъулларига кўрсатма берилди.

Ишчи ташриф вилоятнинг Деҳқонобод туманида давом этмоқда...