Конференцияни Бош вазир ўринбосари, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди.

У ўз нутқида ШҲТ давлатлари ўртасида туризмни тиклаш масалаларини ўз вақтида муҳокама қилиш ва давлатлараро таълим, спорт ва маданий-гуманитар муносабатларнинг стратегик аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Конференцияда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва бошқа давлатлар вакиллари фаол иштирок этди.

Учрашув давомида пандемиянинг ШҲТ мамлакатларида туризм саноатини ривожлантиришга таъсири ҳамда Халқаро декларациялар ва битимлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Республика таълим муассасалари кутубхона фондларини тўлдиришга қаратилган хайрия тадбирларини ўтказиш Марказ учун яхши анъанага айланган. Ушбу тадбир доирасида Марказ ижодий жамоаси томонидан тайёрланган китоблар университет кутубхонасига тақдим этилди.

Онлайн-учрашув якунида иштирокчилар постпандемик даврда туризм соҳасини тиклаш масалаларини ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги

 Халқ дипломатияси маркази матбуот маркази