Тадбирда ШҲТга аъзо давлатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос очиб берди. Вазир ўринбосари таъкидлаганидек, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, сунъий интеллектни илғор ривожлантириш Вазирликнинг барча ташкилотлари ва давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ушбу тадбир ШҲТга аъзо давлатларнинг АКТ соҳасида ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади ва бу ерда қабул қилинган қарорлар келажаги ва ШҲТнинг глобал инфокоммуникация ҳамжамиятидаги ролини янада оширишга хизмат қилади.
Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамли ривожланиш соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. ШҲТ доирасида мунтазам тажриба алмашиш, хусусан, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IT таълим, IT-индустрияни ривожлантириш, IT -саноатдаги стартапларни қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллект, шунингдек, радиочастота спектрини бошқариш бўйича келишувга эришилди ва фикр алмашилди.
Шу билан бирга, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари, ШҲТга аъзо давлатларда кенг полосали инфратузилмага асосланган замонавий хизматларни жорий этиш масалалари ўрганилди. Шунингдек, томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамли саводхонлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди.
Тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов иштирок этди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.