“Шимолий Корея мактабларида тўртинчи синфдан бошлаб рус тилини ўқтиш мажбурий этиб белгиланди. Россияда ҳозирда 3000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари корейс тилини ўрганмоқда. Уларнинг аксарияти корейс тилини иккинчи ёки учинчи хорижий тил сифатида ўрганмоқда”, деди Александр Козлов пайшанба куни Москвада бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат маълум соҳаларда қўшимча таълимни ташкил этишда фаол ҳамкорлик қилмоқда: банк, энергетика, тиббиёт ва геология соҳалари ходимлари ҳозирда ўқитилмоқда, деб хабар берди interfax.ru.
“Масалан, бу йил 29 кореялик геолог Россия геология институтларида курсларни тамомлади. Улар қидирув ва таҳлил, лаборатория таҳлил усуллари, хариталаш ва маълумотлар базасини бошқариш каби соҳаларни ўрганишди”, деди у.