Қайд этилишича, ракетанинг биринчи босқичи КХДР шарқий қирғоқларидан 10 километр узоқликда, иккинчиси 335 километр масофада денгизга бориб тушган. Шимолий Корея расмийлари янги ракета давлат стратегик қуролли кучларининг асосий воситасига айланишига умид қилмоқда.
Yonhap агентлигининг хабарига кўра, КХДР қаттиқ ёнилғи ва учириш технологияларини такомиллаштириш мақсадида катта эҳтимол билан тез орада ракетанинг қўшимча синовларини ўтказади, дейилади mir24.tv сайтида.