"Узоқ вақт уйда бўлмадим. Отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик. Оз бўлса ҳам бўлиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради.
Ҳамма нарсанинг боши ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас.Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман! Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам, фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман. Аммо, бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад", - ёзади Шоҳжаҳон Эргашев.