Ушбу компания томонидан тақдим этилган янги формаларни намойиш қилди. Либослар PUMA DryCELL махсус технологиясида яратилган.
– Клубимиз дунёдаги етакчи спорт брендларидан — “Puma” билан ҳамкорлик қила бошлади. Биз янги мавсумда уй учрашувларида кийиладиган либосни намойиш қиламиз. У анъанавий сариқ рангда ва турли геометрик шакллар билан безатилган.
Клуб баёнотида айтилишича, юқори технологиялар қўлланилган ушбу форма спортчи баданидаги ортиқча намликларни тез тортиб олади ва бутун ўйин давомида футболчига қулайлик бериб туради.