"Бўрилар"ни 2023 йилги футбол мавсумида 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида етарли даражада шов-шувларга сабаб бўлган Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Унга ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган, ўтган мавсумда Яйпаннинг "Турон» жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритган Анвар Бердиев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шерзод Каттаев ишлайди.
Бош менежер Шамил Ярулин жамоанинг янги мураббийлар штабини клуб ходимларига ва футболчиларга таништирди ва жамоа олдига 2023 йилдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб берди.