Мазкур парвоз Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги ҳамда дипломатик алоқаларнинг кенгайгани самараси ўлароқ ташкил этилди.

Маълум қилинишича, ватандошларимиз Швеция ҳудудига кириш ва у ерда бўлиш тартиб-қоидаларини бузган ҳолда миграция қонунчилиги талабларига риоя этмасдан юрган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Европа мамлакатлари билан миграция сиёсати ва консуллик хизмати кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни изчил ривожлантириб бораётгани бу каби масалаларни қонуний ҳал этиш имконини бермоқда.

Тошкент аэропортида йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олди. Ватанга қайтарилган фуқаролар қийин вазиятда кўрсатилган амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун мамлакат раҳбариятига ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари манфаатларини халқаро меъёрлар асосида ҳимоя қилишга қаратилган изчил сиёсатининг бир қисмидир. Шу билан бирга, мутасадди идоралар томонидан хорижга кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва миграция режими бузилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.