Анжуманда ХХР раиси, 69 ёшли Си Цзиньпин учинчи беш йилга қўмита бош котиби лавозимига қайта сайланди.
Кеча ХКП Марказий қўмитаси XX съезди якуний мажлисида сайланган янги аъзолар Сиёсий бюрога ва тузилманинг доимий фаолият кўрсатадиган қўмитаси янги таркибига тасдиқланди.
Сиёсий бюро 25 кишидан иборат.
Пленум ўтаётган Пекинда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.