Ушбу сафар давомида хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари, Италия, Беларусь, Непаль ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар иштирок этмоқда.
Лойиҳанинг очилиш маросимида Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Д.Холиқулов ҳам сўзга чиқди. Иштирокчиларга муваффақият тилади ҳамда барча ташкилотчиларга ташаккур билдирди.
Хизмат сафари давомида Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ҳамда бир қанча хорижий олий таълим муассалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кўзда тутилган.