Аккредитланган синов лабораториясида ўтказилган синовлар натижасида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган “Paddlers” маҳсулоти амалдаги OʼzDst 3482:2020 стандартининг 5.9.2-талаби, яъни «тескари ютилиш» кўрсаткичи бўйича мувофиқ эмаслиги аниқланди.
“Paddlers” болалар тагликларини импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.