Унда хорижий тилларни биладиган, замонавий ва халқаро стандартларга мос «ақлли кампус»да таълим олишни истаган ҳар томонлама иқтидорли абитуриентларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, дастури доирасида ноёб ўқув жараёнини оммавий тарғиб қилиш мақсад қилинган.

24 майдан 24 июнга қадар «Ипак йўли» университети делегацияси республика ҳудудларида ташрифлар жадвалини тайёрлади.

Тадбирлар Нукус шаҳридан бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан ушбу тадбирни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатилди. Фестивалнинг ўтказилиши «Сўнгги қўнғироқ» мактаб байрамларини нишонлаш билан бир вақтда ўтказилганлиги, «Silk Road Admission Fest» тадбири Нукус шаҳридаги кўплаб мактаб битирувчиларининг эътиборини тортди. Тадбир доирасида турли танловлар ўтказилди, фаол иштирокчиларга университет бренди остидаги эсдалик совғалари топширилди. Тадбирлар дастури Хива шаҳридаги Ичан Қалъада ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради «Ипак йўли» туризм халқаро университети матбуот хизмати.

Жадвалга кўра, кейинги тадбирлар Навоий шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.