Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарининг таклифига биноан жорий йилнинг январь ойида давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди.