Маълумотларга кўра, компания келгуси ҳафтада 23 нафар соғлом кўнгилли билан синовларни бошлаш учун рухсат олган. Агар олти ҳафталик синовнинг биринчи босқичи муваффақиятли кечса, "Tychan" кўпроқ дори воситасини кўнгиллиларга бериш учун расмийлардан розилик сўрамоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сингапур Мудофаа вазирлиги иштирокида ишлаб чиқилган TY027 моноклонал антикорлардан фойдаланишга асосланган. Қайд этилишича, ушбу дори воситаси касаллик ривожланишини секинлаштиради ва коронавирус инфекцияси бўлган беморларнинг тикланишини тезлаштиради. Бундан ташқари, у вирусдан вақтинча ҳимояни таъминлайдию

ЖССТга кўра, айни дамга келиб дунёда 7 миллиондан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланган, 404 мингдан ортиқ одам вафот этган. Хусусан, Сингапурда коронавирусга чалинган беморлан 38,5 мингдан ошди, 25 мингдан ортиқ киши шифохоналардан чиқарилди, 25 киши вафот этди.