Бугунги кунда Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам (103) хизматида 96 та тез тиббий ёрдам бригадалари бўлиб, улар томонидан вилоятнинг 860 минг нафардан ортиқ аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиб келинади.
«Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам автомашиналарининг дастлабки партияси Сирдарёга келтирилгунга қадар, тизимда 8 та «HYUNDAI», 2 та «NISSAN», 3 та «TOYOTA» русумли замонавий тез тиббий ёрдам санитар автомашиналари хизмат қилаётган эди. Энди мазкур автомобиллар сони янги келтирилган тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳисобига 5 тага кўпайиб, улар сони 18 тага етди.
Мавжуд реанимобиллар 5 турдаги замонавий жиҳозлар (дефибриллятор, сунъий нафас аппарати, электрокардиограф, аспиратор, ларингоскоп) билан тўлиқ жиҳозланган.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
матбуот хизмати ходими.