Дастлаб Ғофуржон Мирзаев маҳалланинг «Паррандачилик» кўчаси 8-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Лутфия Солиҳова хонадонига ташриф буюрди. Вилоят ҳокими 9 ёшли Сарвар Жўраевни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ва байрам совғаларини топширди.
Сўнгра вилоят раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган Жамила Аҳмедова, 11-синф ўқувчиси, чин етим Даврон Рустамов, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Буробия Ҳусанова, боқувчисини йўқотган, 3 нафар вояга етмаган қиз фарзандлари бор Ҳолида Раҳмоноваларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳам Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 800 минг сўм моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини улашди.
- Уч нафар фарзандларимнинг тўнғичи Сарварбек 2-гуруҳ ногирони, томоғида ўсимтаси бор. Уч ёшидан буён йилига икки маротабадан операция қилдираман. Болажоним шу кунгача ўн марта жарроҳлик амалётини бошидан ўтказди. Ҳукуматимиздан миннатдорман. Ҳар сафар операция харажатларини тўлаб беради. Вилоятимиз ҳокимининг қорбобо либосида кутилмаган ташрифидан фарзандаларим ҳам, мен ҳам жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, ўғлим Сарварбекнинг қувончини сўз билан таърифлаб беролмайман, - дейди кўзларида ёш билан Лутфия Солиҳова. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўнгли ўксик фарзандларимга Ҳукуматимиз, Президентимиз томонидан қилинаётган эътибордан мамнун бўлиб яшаяпмиз. Инсон қадри ҳар нарсадан устун қўйиладиган юрт фуқароси эканлигимдан фаҳрланаман.
Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.