Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 8 октябрь куни Сирдарё вилоят Экология бошқармаси  давлат инспекторлари, ДХХ чегара қўшинлари  ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тунги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида  Сирдарё  тумани "Шоликор" СИУ  ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сирдарё" дарёсидан ноқонуний равишда  фуқаролар М.М ва Н.Э томонидан тақиқланган ов қуроли ва лескали тўр ёрдамида уч турдаги 46 дона (30 дона сазан, 8 дона судак, 8 дона жерх)  балиқлар овланганлиги аниқланди.

Содир этилган  ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 90-модда 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман  судига тақдим этилди.