Уни олдини олиш ва даволаш мақсадида Сирдарёда Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Сирдарё филиали офтальмологлари томонидан кўз аъзоси билан боғлиқ юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.
Биргина, жорий йилнинг ўзида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган икки томонлама шартномага биноан 400 га яқин фуқарода ана шу аъзо билан боғлиқ, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 12 мингдан ортиқ беморга тиббий маслаҳатлар берилди.
Айни вақтда Сирдарё вилоят кўз касалликлари шифохонасида, шифохонанинг тажрибали офтальмологлари, Расул Каримов, Улуғбек Каримов, Комилжон Холйигитов, Зокиржон Муҳиддинов, Фируз Саидқулов, Мансур Бобоназаров томонидан катаракта, глаукома, кўз ёш йўллари, ғилайлик, қолаверса ҳар хил жароҳатлар, айрим косметик операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.
Бунда Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказ директори, профессор Азамат Юсупов ва унинг қўл остида ишлаётган малакали мутахассислар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари қўл келмоқда. Бу эса, ушбу турдаги касалликларни Сирдарёда барвақт аниқлаш ва даволаш имконини бермоқда, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.