Бу эса бошқа бир тиббиёт муассасада ишлаётган мутахассис билан бемор кўригини ўтказаётган мутахассис ўртасида боғланиш, беморга аниқ, маслаҳатлашган ҳолда ташхис қўйиш, кенг кўламли даволаш муолажаларини Онлайн- маслаҳат тизими орқали маслаҳатлашган ҳолда қўллаш имконини беряпти.

Бунда «Ўзтелеком» АК томонидан GPON технологияси асосида 74 километрдан кўпроқ масофага оптик толали интернет тармоғининг тортилгани қўл келди. Бунинг натижасида соғлиқни сақлаш тизимидаги 138 дан ортиқ тиббиёт муассасаси интернет тармоғига уланди ва тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Июнь ойида мазкур тиббиёт муассасаларига 118 миллион 769 минг сўмлик 230 дона компьютер жамланмалари ҳам келтирилди. Тизимдаги барча даволаш профилактика муассасалари ва туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги Кўп тармоқли марказий поликлиника, Оила шифокорлик пунктлари, Оилавий поликлиникаларда «Электрон поликлиника» тизимлари жорий этилди.

Ушбу тизим орқали беморларни турли-туман оворагарчилигига барҳам берилди. Врач қабулида узундан-узун навбатда туришга ҳожат қолмади. Шу билан бирга врач ва оила шифокори учун қабулида турган ва даволанаётган беморни вилоят Руҳий касалликлар диспансери, Наркология диспансерида ҳисобда туриш ёки турмаслиги, ҳамда ногиронлиги ҳақидаги маълумотларни бир вақтнинг ўзида, ўша муассасаларга бормай «Электронли ҳукумат» тизим орқали олиш имконияти яратилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.