Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари интернет орқали Сурия ҳудудидаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, экстремистик мазмундаги, хусусан “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келган.
Шунингдек, гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилганлиги хусусида тасдиқловчи маълумотлар олинган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнида, уларнинг уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мавжуд материаллар асосида Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида у ҳибсга олинди.
Ҳозирда Б.Т. ва унинг алоқаларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.