Каттасининг вазни 2,3 килограммни, ўртанчасини вазни 2,08 килограммни, кичигини вазни 1,9 килограммни ташкил этиб, улар Сирдарё вилоят перинатал маркази тиббиёт ходимлари назорати остида дунёга келди.

Айни вақтда уч эгизак ака укалар Ҳасан, Ҳусан, Юсуфларнинг саломатлиги яхши. Уларга белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Шу билан бирга, янги йилнинг илк кунларида туғилган чақалоқлар Ҳасан, Ҳусан, Юсуфларнинг ота онасига туман ҳокимлиги, ҳомийлар томонидан ёрдамлар ҳам кўрсатилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.