Хусусан, Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида автобус йўналишларини оптималлаштириш ҳисобига темир йўл вокзалидан Гулистон шаҳрининг Улуғобод, Зарбдор, Нурафшон МФЙ (19-квартал) йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслар қатнови қайта тикланди.

Мазкур 3 та йўналишда “Гулистон Терминал” МЧЖ, “Ниссан Транс Сервис” МЧЖ, “Темур Автотранс Сервис” МЧЖ корхонали томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда, дейилади  Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.