Вилоят аҳолисини ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига мактабларни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифалари қўрилди.

Тадбирда вилоятимизда ёшларни ҳарбий ватанпарвар руҳида тарбиялашнинг янги босқичини яратиш, ёшларни бандлигини таъминлаш, вилоят ҳудудида мавжуд 313 та умумтаълим мактабларида Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди синфларини барпо қилиш ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлигига Сирдарё вилоятидан иккита умумтаълим мактабини оталиққа олиш масалаларининг ижроси юзасидан қатор чора-тадбирлар белгиланди. 

Ҳозирги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, одамлар, айниқса, ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Аҳолини, аввало, ёшларни шундай руҳда тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Ички ишлар бошқармаси профилактик ҳисобида турувчи уюшмаган ёшларни ватанпарвар руҳида тарбиялашга мўлжалланган амалий ҳаракатлар “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда улар билан икки ойда 10 кунлик йиғилишлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Юқоридаги келтирилган масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари , Тошкен ҳарбий округ қўшинлар қўмондонининг ўринбосари халқ таълими, мудофаа ишлари, ички ишлар ҳамда вилоят чегара бошқармалари бошлиқларининг маърузалари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида келгуси ишларни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати