Ўрганиш натижасида корхона томонидан биржа савдоларида пахта чигити кунжарасининг бошланғич нархини асоссиз ошириб қўйиши оқибатида истеъмолчилардан 316,3 млн сўмлик ортиқча маблағ олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш органи томонидан киритилган даъво аризаси бўйича масала судда атрофлича кўриб чиқилиб, “Гулистон экстракт ёғ” АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва асоссиз олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чораларини кўриш белгиланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси