Давлат хизматлари марказларининг кириш қисмларида, фуқароларни қабул қилиш бурчакларида (ресепшенда) ҳамда «surdo-online» планшетлари жойлашган операторларнинг иш столига махсус белгилар жойлашган.
Ушбу белгилар, ўз навбатида Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри «surdo-online» планшети жойлашган операторга йўналтиради.
«Surdo-online» планшетлари интернетга уланган бўлиб, бевосита онлайн тарзда доимий равишда ишлайди ва шу вақтнинг ўзида операторга таржима қилади.
Ушбу тизимни Давлат хизматлари марказларида жорий қилиш орқали Тошкент шаҳрида 3 мингдан ортиқ эшитиши ва гапиришида нуқсони бор шахслар билан тўлақонли мулоқотни таъминлайди.
Келгусида ушбу тизимни республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳамда ФҲДЁ органларида кенг жорий қилиш назарда тутилган, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.