Мамлакат рамзи сифатида қурилган ва ярим ой шаклидаги иккита ўзига хос қисмга эга Katara Towers биносининг миноралари таянчга айланди. Уларнинг орасига 185 метр баландликда 150 метр узунликдаги тасма тортилди, Руз унинг устидан юриб ўтди.

Слэклайн арқон устида юришдан фарқ қилади. Чунки бунда эластик тасма бўйлаб юрилади.

Расмий равишда бу битта бинода тортилган энг узун слэклайн ҳисобланади ва бу рекорд саналади. Тасманинг кенглиги атиги 2,5 сантиметр. Руз тасманинг устида юриш унга жуда қийин бўлганини тан олди, деб хабар беради techcult.ru.