Бунинг йўли осон экан. Аниқроғи, смартфон узоқроқ вақт хизмат кўрсатиши учун уни экрани билан пастга қилиб қўйиш лозим.

Буни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг информатика кафедраси доценти Александр Тимофеев фойдаланувчиларга тавсия қилмоқда.

Шунингдек, ушбу тавсия смартфон ҳимоя ғилофида бўлганда ҳам асқотади, чунки асосий камера бундай ҳолатда ҳам бошқа юзалар билан таъсирлашиш натижасида шикастланиши мумкин. Мутахассис, шунингдек, янги гаджет билан ҳар доим ҳимоя ойнасини сотиб олишни яна бир бор эслатиб ўтган.