Express  хабарига асосланиб, айтиш мумкинки, соч тўкилишини секинлаштиришда авакадо айниқса фойдалидир. Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг таркибида ҳимоя қиладиган Е витамини мавжуд бўлиб, бир дона мева кунлик миқдорнинг 20 фоизини ўз ичига олади.

Шунингдек у соч тўкилишининг олдини олиш учун рационга батат қўшишни маслаҳат берди. Бу сабзавот бета-каротиннинг муҳим манбаи бўлиб, соч ўсишини тезлаштириш имкониятига эга.

"Керакли озуқавий моддалар билан мувозанатли овқатланиш сочларнинг ўсишига ёрдам беради, айниқса сочлар ёмон овқатланиш туфайли тўкилиш ҳолатида", — деб хулоса қилган шифокорнинг гапларини келтирмоқда Aniq. uz