Унинг асосини шу кунларда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ)да бўлиб ўтаётган тренинг иштирокчилари ўрганяпти.

Соғлиқни сақлашда менежмент — 9-13 декабрь кунлари Она ва бола саломатлиги марказининг Ўзбекистондаги 14 ҳудудидаги филиаллари раҳбарлари учун ташкил этилган «Она ва бола ўлимини камайтириш йўли» мавзусидаги семинар-тренинг блокларидан биридир. Сайёр ўқув курси Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкил этилган. Тренингни эса «Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасасининг (Москва шаҳри) экспертлари ўтказяпти.

«Биз соғлиқни сақлашда менежмент курсининг иккинчи босқичини ўтаяпмиз. Бу эса коллективни, қолаверса, ҳар бир мутахассисни бошқаришга, ва улар билан ўзаро муносабатга замонавий ёндашув бўйича зарур билимлар беради. Шунингдек, курс давомида тиббий суғуртанинг халқаро тажрибасини, бизнес-режа тузишни, турли хил дастурларни жорий этишни ўргандик», — деб таъкидлади РИОваБСИАТМ ДМ Тошкент шаҳар филиали директори Наргиза Умарова.

У киши бир қатор йўналишлар, хусусан, штат жадвалига, суғуртали тиббиёт маркетингига ва бошқаларга бир маромда ёндашиш бўйича билимларни ошириш учун мана шу каби ўқувларни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди.

РИОваБСИАТМ Фарғона филиали директори Мадҳия Суярқулованинг фикрича, соғлиқни сақлаш тизимида замонавий менежмент бўйича билим ва кўникмалар тиббий муассасалар раҳбарлари учун бугун жуда долзарб.

Шуни қўшимча қиламизки, бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида тиббий ёрдам яхшиланган иккитадан пилот туманлар белгиланган. РИОваБСИАТМнинг ушуб пилот туман тиббий муассасалари билан ўзаро ики томонлама ҳамкорлиги доимий йўлга қўйилган. Бунда мутахассислар учун халқаро тренерлар иштирокидаги ўқув курслари ташкил этилади, ташкилий-услубий ёрдам кўрсатилади, юқори технологик жарроҳликлар олиб борилади.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.