Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори юқори лавозимда ишловчи танишлари имконияти орқали мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб беришни ваъда қилган.

Эвазига у 95 минг АҚШ доллари, шунингдек ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш учун яна 6 минг АҚШ доллари, жами 101 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.