МИБ Балиқчи туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” МЧЖга тегишли CASE 2366 русумли дон ўриш комбайини хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Мазкур қишлоқ хўжалиги техникаси “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали 111 млн. 924 минг 77 сўмга сотилиб, сотишдан тушган пул маблағлари қарздор “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” МЧЖнинг солиқ ва иш ҳақидан бўлган қарзлари учун йўналтирилди.