Мазкур қарорга асосан Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан белгиланган тартибда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, “ALYORTEKS” МЧЖ олдида “Андижон ёғ мой” АЖнинг 1.5 млрд дебитор қарздорлик ҳолати аниқланиб, бу борада белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Андижон ёғ мой” АЖнинг дебитор қарздорлиги ҳисобидан “ALYORTEKS” МЧЖнинг солиқдан бўлган қарздорлигини сўндириш мақсадида МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 48-5-моддасига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси қўйилди.

Натижада, “Андижон ёғ мой” АЖдан “ALYORTEKS” МЧЖнинг солиқдан бўлган 1 млрд. 377 млн. сўм миқдордаги қарздорлигини давлат фойдасига тўлиқ ундирилиши ва ижро ҳужжатининг амалда тамомланишига эришилди.