– Жорий йил январь-июнь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 6 миллион 337 минг 764 та чақириқ келиб тушди, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. – Шундан 432 764 нафар катта ёшли, 155 978 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди. 

Энг кўп мурожаатлар:

- Фарғона вилоятида — 697 224 та, 

- Андижон вилоятида — 640 316 та, 

- Тошкент шаҳрида — 624 367 та, 

- Тошкент вилоятида — 609 270 та,

- Наманган вилоятида — 580 912 та қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий (199 007 та ), Сирдарё (232 702 та) ва Жиззах (248 777 та) вилоятларида кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2022 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.