Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти маълум қилди, деб хабар берди tass.ru.

“Август ойи учун олинган маълумотларга кўра, Қуёш цикли кетма-кет учинчи ой ўсиб бормоқда ва 2025 йилнинг май ойидан бошлаб деярли 70 фоизга ўсди ва 2024 йил бошидаги даражага қайтди”, дейилади ҳисоботда.

Олимларнинг қайд этишича, шу фонда Қуёш фаоллигининг иккинчи чўққисига 2025 йилда ёки келаси йилнинг бошида чиқиши эҳтимоли ҳақида яна мунозараларга киришилди.