Ҳаваскор аёллар — ФИДЕ рейтингги йўқ ва ФИДЕ рейтингги 1500 дан кам бўлганлар.

Ҳаваскор эркаклар — ФИДЕ рейтингги йўқ ва ФИДЕ рейтингги 1600 дан кам бўлганлар.

Профессионал аёллар — ФИДЕ рейтингги 1500 дан юқорилар.

Профессионал эркаклар — ФИДЕ рейтингги 1600 дан юқорилар беллашган ушбу очиқ турнир финал босқичининг ғолиб ва совриндорлари  50 000 000 миллион, 30 000 000 миллион, 20 000 000 миллион, шунингдек барча иштирокчилар 10 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 

Жумладан, 1-ўрин (5,5 очко)  Нозима Дилмуродовага насиб этди ва 50 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.

2-ўрин (5 очко) ва 30 миллион сўм пул мукофотига Сарвиноз Қиличова муносиб кўрилди.

Мадина Тўхтаева эса 3-ўринни (5 очко) эгаллади ва   ва 20 миллион сўм пул мукофоти  билан тақдирланди.  Қолган барча иштирокчилар 10 миллион сўм пул мукофоти тақдим қилинди.