Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража  совуқгача атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Республика йўлларида баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.