Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида танловнинг Сўх туман босқичи ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.
Танловнинг «Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи» йўналишида туман ИИБ бошлиғи К.Рахимбердиев, «Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат-нотижорат ташкилоти» йўналишида туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Г.Ибрагимов, «Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти» йўналишида тумани МТМ бўлимига қарашли «Happy kids academy» ОНМТТ мудираси Ш.Ахмедбекова, «Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро» йўналишида С.Нишонов, «Маҳалла – беш ташаббус бешиги» йўналишида Мактабгача таълим бўлими мудири Г.Усмоновалар ғолибликни қўлга киритди.
– Болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишда замонавий инновацион педагогик технологиялардан кенг фойдаланиб, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этяпмиз. Мактабгача таълим муассасаларида миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш бугунги кун талаби. Ана шу жиҳатларни эътиборга олиб, таълим даргоҳимизда жараёнлар замонавий таълим методлари асосида олиб бориляпти, - дейди танлов ғолиби Ш.Ахмедбекова.
Тақдирлаш маросимида Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларни топширди. Шунингдек, сўхликларни истиқлол шодиёналари билан табриклади.
Танловнинг ҳудудий босқичлари давом этади.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
Халқ депутатлари Фарғона вилояти
Кенгаши котибияти бош мутахассиси.