Тадбирда фуқаро С.Х. бошқа фуқаро  Ш.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Самарқанд давлат университети “Иқтисод” факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.