Божхона органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда сохта валюталар айланмасига  қарши курашиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай ҳолатларнинг навбатдагиси Тошкент ҳамда Наманган вилоятлариКонтрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Бош Прокуратура ҳузиридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг, Тошкент ва Наманган вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, юқорида кўрсатилган ҳудудда фуқаро қалбаки бўлган 8 950 АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий бўлган 4500 АҚШ долларига айрибошлаётган вақтида тўхтатиб қолинди.