Тажрибали мутахассислар ижодий сафар давомида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг “Момо ер”, Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Дельфинлар аттракциони” спектаклларини муҳокама қилишди.

Бадиий Кенгаш аъзолари шунингдек ижодий сафар билан Қашқадарё вилоятида ҳам бўлишди.

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг Соҳибқирон Амир Темур фаолиятига бағишланган “Оқсарой” ҳамда Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Ҳукмдор” спектакллари мутахассислар муҳокамасига тақдим этилди.

Бадиий Кенгаш аъзолари спектакллар савиясини ошириш, актёрлик маҳорати ва режиссёрлик топилмаларини такомиллаштириш юзасидан ижодий жамоаларга қатор тавсиялар беришди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.